Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Коутино «Барселона»дан ўзининг трансфери борасида музокаралар олиб бормасликни сўради

Коутино «Барселона»дан ўзининг трансфери борасида музокаралар олиб бормасликни сўради

Автор: admin

«Барселона»га тегишли бўлган, «Бавария»да ижарада ўйнаётган яримҳимоячи Филиппе Коутинонинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Бразилиялик футболчи ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Аммо Коутино «Барселона»дан ҳозирча музокаралар олиб бормасликни сўради, чунки у бор эътиборини Чемпионлар Лигасига қаратмоқчи.
«Бавария» турнирда курашни давом эттирмоқда ва бугун, 8 август куни 1/8 финалнинг жавоб ўйинида «Челси»ни қабул қилади. Биринчи баҳсда мюнхенликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» ва «Арсенал» ўртасида 28 ёшли хавбекнинг трансфери борасидаги музокаралар якуний босқичга киргани айтилганди.
100   
Добавить комментарий
Ваше имя: *