Goal24.uz » Transfer » Коутинё “Арсенал”да!

Коутинё “Арсенал”да!

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Райс «Челси»да

Лондоннинг “Челси” клуби “Вест Ҳем” ярим ҳимоячиси Деклан Райс била шартнома имзолаш ниятидан қайтмаяпти.
“Даилй Эхспресс”нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” “болғачилар” футболчисни ёз мобанида қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда, лекин “Вест Ҳем” унинг трансфер қийматини камайтирмаяпти.
Клуб 65 миллиондан камига 21 ёшли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Шу сабабли, “Челси” Жоржинони трансферга қўйишга қарор қилди. Манбанинг маълум қилишича, “Челси” таянч ярим ҳимоячисининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Коутинё “Арсенал”да

Лондонинг “Арсенал” жамоаси Коутинони қўлга киритишга тобора яқинлашиб келмоқда. “ТҳеСун” нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи аллақачон “конинирлар” машғулотлар базасида бўлган ва шахсий шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.
Манбанинг маълум қилишича, энди фақат айрим қоғозларни тўлдиришгина Филиппени Лондон клуби футболчиси бўлишдан ажратиб турибди.
Манба ушбу трансфернинг суммаси ҳақида маълумот берганича йўқ, лекин катта эҳтимол билан “Арсенал” ярим ҳимоячини сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олади.
У “Милан”га қайтмоқчи
 
“Челси” ярим ҳимоячиси Темми Бакаёко фаолиятини Милан шаҳрида давом эттириш ниятида эканлигини яшириб ўтирмаяпти.
Футболчининг агенти берган хабарларга кўра, Бакаёко “Милан”да тўп тепиш учун ўз маошининг икки баробар камайишига ҳам рози. У ўзини “россонерилар” сафида ишончли ҳис қилгани учун “Челси”га қайтишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумни Бакаёко ижара асосида “Монако” клубида ўтказди.
Давид Силва Римга кўчадими?
 
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Давид Силва фаолиятини “А Серия”да давом эттиришга жуда яқин турибди.
Айни дамда, тажрибали плеймейкер билан “Ласио” клуби жиддий қизиқиб қолган ва аллақачон ўз таклифини жўнатган. Италия нашрларининг маълум қилишича, “бургутлар” аллақачон Силва билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган бўлиб, Давид 3 йил давомида Рим клуби шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Силва айни дамда эркин агент мақомида. Қаҳрамонимиз 10 йил давомида “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилди ва энди ўз келажаги борасида танлов қабул қилиши мумкин.
Байи “Милан”да?!
 
Миланинг “Милан” клуби “Манчестер Юнайтед” билан Эрик Байи борасида музокараларга киришиш арафасида турибди.
“ДиариоСпорт”нинг маълум қилишича, 26 ёшли ҳимоячи “Манчестер Юнайтед”да ўзини кўрсата олмагач, имкониятларини бошқа биринчиликда синаб кўришга қарор қилган.
Манбанинг маълум қилишича, томонлар Европа Лигаси мусобақаси якунлангач, трансфер шартларини келишиб олади.
202   
Добавить комментарий
Ваше имя: *