Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ. Чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

ЕЧЛ. Чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

Автор: admin

Чемпионлар Лигасида чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум бўлди. Бугунги ўйинларда мос равишда «Наполи» ва «Челси»ни мағлуб этган «Бавария» ҳамда «Барселона» чоракфиналда ўзаро тўқнашадиган бўлди. Бир кун олдин «Манчестер Сити» ва «Лион» ҳам чоракфинал йўлланмасини нақд қилганди.
Шу тариқа чоракфинал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
«Аталанта» – «ПСЖ»
«Лейпциг» – «Атлетико»
«Манчестер Сити» – «Лион»
«Барселона» – «Бавария»
Чоракфиналда ғолиб бўлган жамоалар яримфиналда ким билан ўйнаши ҳам аниқ. «Аталанта» – «ПСЖ» ўйини ғолиби финал йўлланмаси учун «Лейпциг» – «Атлетико» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди. «Манчестер Сити» – «Лион» ўйини ғолиби эса яримфиналда «Барселона» ёки «Бавария»га қарши ўйнайди.
ЕЧЛ чоракфиналидан бошлаб барча тўқнашувлар битта учрашувдан иборат бўлади ва ўйинларнинг ҳаммаси Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилади.
157   
Добавить комментарий
Ваше имя: *