Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Роналду «Ювентус» мухлисларига мурожаат қилди

Роналду «Ювентус» мухлисларига мурожаат қилди

Автор: admin

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа Европа чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин мухлисларга мурожаат йўллади.

«Мавсум-2019/20 биз учун одатдагидан анча кеч, аммо биз кутганимиздан эрта якунланди. Энди эса мулоҳаза қиладиган, муваффақияцизлик сабабларини таҳлил қиладиган пайт келди. Танқидий фикрлаш — кучли бўлишнинг ягона йўли. «Ювентус» каби катта клуб ҳамиша жаҳонда энг кучли бўлиш ҳақида ўйлаши лозим. Ўзимизни дунёнинг энг зўр ва энг катта клуб деб аташ учун эса шунга мос ишлашимиз керак.

Мураккаб йилда А серияда навбатдаги ғалабани қўлга киритганимиз — фахрланишга арзийдиган ҳолат. «Ювентус» сафида 37та гол ва Португалия терма жамоаси таркибида 11та гол — менга келажакка янги амбисиялар ва иштиёқ билан қарашимга ёрдам беради. Лекин мухлислар биздан кўпроқ нарсани талаб қилишади. Биз буни амалга оширишимиз, бизга бўлган юқори ишончни оқлашимиз керак.

Олдимиздаги қисқа таътил бизга келажак учун энг тўғри қарор қабул қилиш ҳамда ҳар доимгиданда кучлироқ бўлиб қайтиш имконини беради. Тез орада кўришгунча!» — дея ёзди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, биз неча соат илгари «Ювентус» Маурисио Саррини истеъфога чиқариб, Андреа Пирлони янги мураббий этиб тайинлади.
Манба: спорт24.ру
156   
Добавить комментарий
Ваше имя: *