Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Пирло «Ювентус»нинг 3 ўйинчисини сотиб, таркибга тузатишлар киритмоқчи

Пирло «Ювентус»нинг 3 ўйинчисини сотиб, таркибга тузатишлар киритмоқчи

Автор: admin

«Ювнетус»нинг янги бош мураббийи Андреа Пирло бир нечта футболчиларни сотган ҳолда таркибга тузатишлар киритишни режалаштирмоқда, деб ёзади журналист Николо Скира «твиттер»даги саҳифасида.
Хусусан, мутахассис ҳужумчи Гонсало Игуаин, шунингдек, яримҳимоячилар, Сами Хедира ва Дуглас Костадан қутулишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида италиялик мураббий марказий ҳужумчи ва яримҳимоячи сотиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Турин клуби Маурицио Саррини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Пирлони бош мураббий этиб тайинлади. 41 ёшли мутахассис учун «Ювентус» бегона эмас. У «кекса синора» сафида 2015 йилдан 2019 йилгача ўйнаган ва 4 бор А Серия чемпионлигини қўлга киритган.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *