Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона" 22 ёшли ҳимоячига қизиқиб қолди

"Барселона" 22 ёшли ҳимоячига қизиқиб қолди

Автор: admin

"Барселона" бу ёзда ўз ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Каталония клуби "Уотфорд" ҳимоячиси Первис Эступинян билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда. Ҳозирда футболчи "Осасуна"га ижарага берилган.

Трансфермаркт 22 ёшли эквадорлик футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил июнига қадар амал қилади.

Первис жорий мавсум Ла Лигада 36 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Манба: футбол24.ру
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *