Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Винисиус Жуниор “Реал”даги ҳолатидан норози. У ПСЖга ўтиб кетиши мумкин

Винисиус Жуниор “Реал”даги ҳолатидан норози. У ПСЖга ўтиб кетиши мумкин

Автор: admin

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор “Реал”ни тарк этиши мумкин.
Марcаънинг хабар қилишича, 20 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида “Манчестер Сити”га қарши кечган 180 дақиқалик ўйинда бор-йўғи 75 дақиқа ҳаракат қилганидан норози. Манчестердаги баҳснинг иккинчи бўлимида Азарнинг ўрнига камдан кам ўйин амалиётига эга бўладиган Лука Ёвич майдонга ташланди, Винисиус эса ҳатто чигалёзди машқларига ҳам юборилмади.
Винисиус коронавирус туфайли юзага келган танаффус вақтида кучли тайёргарлик кўрган ва рақобатчиси Эден Азарнинг яхши формада эмаслиги сабаб рестартдан кейин асосий таркибда кўпроқ туширишларини кутган.
Бироқ Винисиус мавсум қайта бошлангандан кейин 19 ўйиннинг бор-йўғи тўрттасида асосий таркибда майдонга тушган. Шунингдек, у “Реал”нинг мавсум давомидаги 51 ўйинида 17 марта бошланғич таркибдан ўрин олган.
Айрим хабарларга кўра, Зинедин Зидан футболчини “Хетафе”га қарши ўйинда майдонга туширмаганидан кейин улар ўртасидаги муносабатлар совуқлашган.
Таъкидланишича, вазиятни ПСЖ диққат билан кузатмоқда ва уни ижарага бўлса ҳам жамоага олиб келмоқчи. ПСЖ анчадан буён бразилиялик иқтидор эгасига қизиқиб келади. Париж клуби 2019-йилнинг ёзида Винисиус ва маълум миқдордаги пул эвазига Неймарни “Реал”га беришга тайёр бўлгани хабар қилинганди.
Шунингдек, унга Англия Премер Лигаси топ-6 клубларининг иккитаси қизиқиш билдирган, бироқ уларга рад жавоби берилган.
Винисиус Ла Лига 2019/20-йилги мавсумида жами 29 ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *