Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Эдинсон Кавани фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди

Эдинсон Кавани фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди

Автор: admin

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани фаолиятини “Бенфика”да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Танкреди Палмери хабар тарқатди.
Таъкидланишича, Кавани португал клуби билан келишувга эришган. Унинг янги клубидаги йиллик маоши 9 миллион еврога тенг бўлади.
Аввалроқ Каванига асосий даъвогар “Рома” бўлиб тургани ва Италия клуби июн ойида унга 3 йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Эдинсон Кавани 2013-йилдан бери ПСЖ сафида тўп суриб келади. Июл ойида ўртадаги шартнома якунлангач, томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилди. Ҳужумчи Францийа чемпионатининг ўтган мавсумида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
33 ёшли Кавани бунгача “Палермо” ва “Наполи” клубларида тўп сурган.
“Бенфика” Португалия чемпионатини 2-ўринда якунлади ва Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
140   
Добавить комментарий
Ваше имя: *