Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Манба: Роналду «ПСЖ»га ўтмоқчи

Манба: Роналду «ПСЖ»га ўтмоқчи

Автор: admin

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин жамоасини тарк этиши мумкин, дея ёзмоқда Фоот Мерcато нашри.
Манбанинг хабар тарқатишича, 35 ёшли португалиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасидаги муваффақияцизлик ва клубдаги мураббийлар ўзгаришидан сўнг кейинги мавсумда Италия А Сериясида фаолият олиб бориш фикридан қайтган ва ўз агенти Жорже Мендешдан бошқа клуб вакиллари билан музокара олиб боришни сўраган.
Роналду «Ювентус»дан «ПСЖ» сафига бориб қўшилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Жорже Мендеш Париж клуби спорт директори Леонардо билан яхши алоқада. Нашр манбаларининг тасдиқлашича, Леонардо ва Мендеш бу борада аллақачон гаплашиб олишган.
Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ва «ПСЖ» клуби раҳбарияти Чемпионлар лигаси кейинги босқичлари ўтказиладиган Лиссабонда учрашиб, ушбу трансфер борасида музокара олиб бориши кутилмоқда. 
Маълумот учун, «Ювентус» А Сериядаги чемпионликка қарамай, Чемпионлар лигасини 1/8 финал босқичида тарк этганлиги сабабли клуб бош мураббийи Маурицио Сарри истеъфога чиқарилиб, Андреа Пирло бош мураббий этиб тайинланганди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *