Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Герта» Остон Ўрунов учун «Спартак»ка 5 миллион евролик расмий таклиф жўнатган

«Герта» Остон Ўрунов учун «Спартак»ка 5 миллион евролик расмий таклиф жўнатган

Автор: admin

Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўруновга Германия Бундеслигаси клубидан таклиф келиб тушган.
Россия миллий жамоаси собиқ матбуот котиби, таниқли шарҳловчи Иля Казаковнинг хабар беришича, Берлиннинг «Герта» клуби Остон Ўруновга 5 миллион евро таклиф қилган. Немис жамоаси ўзбекистонлик футболчи борасида Москва клубига расмий таклиф жўнатган. 
Эслатиб ўтамиз, «Спартак» 5 август куни Ўруновни «Уфа»дан трансфер қилинганлигини эълон қилган эди. Трансфер маблағи 1,5 миллион евро миқдорида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Остон Москва жамоаси билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан.
Маълумот учун, «Герта» якунига етган Бундеслига баҳсларида 10-ўринни эгаллаганди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *