Goal24.uz » Ўзбекистон » Диёр Имомхўжаев: «2021 йилдан клублар камида икки юлдузли академияга эга бўлиши шарт»

Диёр Имомхўжаев: «2021 йилдан клублар камида икки юлдузли академияга эга бўлиши шарт»

Автор: admin

2021 йилдан бошлаб ўзбек клублари камида икки юлдузли академияга эга бўлмаса, легионер футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат этилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев хабар тарқатди.

"Клублар қошидаги футбол мактаблари ва академияларини 5 хил кўринишда тавсифлаб берувчи регламент тез орада тайёр бўлади. Режамизга кўра, камида икки юлдузли академия талабларига жавоб бера олмайдиган футбол клубларига 2021 йилдан бошлаб легионер футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат этилмайди", — дея ёзди Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм-канали орқали.
Манба: @диёримамкҳоджаев
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *