Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Маттейс де Лигт узоқ муддатга сафдан чиқди

Маттейс де Лигт узоқ муддатга сафдан чиқди

Автор: admin

“Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигт елкасида жарроҳлик амалиёти ўтказилишига рози бўлди. Бу жароҳат футболчини ноябр ойидан бери безовта қилиб келарди.
“Ҳозир елкамни операция қилишлари керак. Жарроҳлик амалиётисиз бўлмади, энди бор эътиборимни шунга қаратаман”, — дейди футболчи.
Футбол Италиа нашрининг хабар қилишича, футболчи операциядан кейин ноябр ойига қадар майдонга туша олмайди.
20 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум А Серия 29 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Туринликлар нидерландиялик футболчини 2019-йилнинг ёзида 75 миллион евро (яна 10 миллион бонус) эвазига “Аякс”дан сотиб олганди
110   
Добавить комментарий
Ваше имя: *