Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Эски Пирло" "янги Пирло"ни ўз жамоасида кўрмоқчи

"Эски Пирло" "янги Пирло"ни ўз жамоасида кўрмоқчи

Автор: admin

Уни Туринда кутишяпти.
"Брешия" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.
Туттоспорт нашри тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли италиялик футболчини шахсан туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло таркибда кўришни хоҳламоқда. Ушбу трансфер эса 40 млн эврога баҳоланмоқда.
Айтиш лозимки, аксарият мутахассислар Тоналини “янги Пирло” дея тилга олишни бошлаб юборишган эди. Унга эса “Интер”дан ҳам қизиқишлар бор.
Тонали якунланган мавсум “Брешия” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *