Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Расман: Виллиан ҳам “Челси” билан хайрлашди

Расман: Виллиан ҳам “Челси” билан хайрлашди

Автор: admin

Аввалроқ, испаниялик ярим ҳимоячи Педронинг клубни тарк этаётгани ҳақида хабар қилгандик.
Энди эса Виллиан жамоадан кетаётганини элон қилди.
Ажойиб 7 йил. 2013 йилнинг августида “Челси”дан таклиф олгач, мен шу эрда ўйнашим кераклигига амин бўлгандим. Ҳозир эса бу қарор қанчалик тўғри бўлганини тушунмоқдаман. Бахтли лаҳзалар жуда кўп бўлди, шунингдек, қайғули дамлар ва кубоклар ҳам. Бироқ, ҳеч қачон зерикарли бўлмаган. Айнан мазкур жамоада мен яхши инсон бўлдим.
Олдинга интилиш вақти келди. Жамоаларимни соғинаман албатта. Менга худди ўз фарзандидек этибор қаратган клуб ходимларини соғинаман. Мухлисларни ҳам соғинаман. Бу эрдан муваффақият қозонганим ва доимо юз фоизга боримни берганимни билган ҳолда бошим баланд кўтариб кетмоқдаман”, дейди Виллиан.
32 ёшли футболчи лондонликлар либосида 339 ўйинда қатнашган бўлиб, 63 та гол уришга эришган ва яна 62 тўпга ҳаммуаллифлик қилган эди.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *