Goal24.uz » Transfer » Каванининг кейинги манзили аниқ, «Челси» яна бир трансферни ҳал қилган. Сўнгги трансфер янгиликлари

Каванининг кейинги манзили аниқ, «Челси» яна бир трансферни ҳал қилган. Сўнгги трансфер янгиликлари

Автор: admin

Гоал24.уз куннинг асосий трансфер янгиликларини тақдим этади.
«ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этган Эдисон Кавани фаолиятини «Бенфика»да давом эттирадиган бўлди. Келишувга кўра, 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи Португалияда йилига 9 миллион евро маош олади. Аввалроқ Каванининг «Нюкасл»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайганди, аммо инглиз клуби саудияликларга сотилмагач, «Бенфика» «отни қамчилади». Трансфер шу кунларда расман эълон қилинади. (Манба: О Глобо)
«Кристал Пелас» Жерар Делафеуни қўлга киритмоқчи. Вилфрид Заани бу ёзда сотишни кўзда тутаётган «бургутлар» унга ўринбосар қидиришмоқда ва аввалига «Уотфорд»нинг бошқа бир вингери Исмоил Саррга эътибор қаратишганди. Аммо сенегаллик футболчига «Ливерпул» жиддий қизиқаётгани маълум бўлгач, асосий эътибор Делофеу вариантига қаратилди. Хабарларда айтилишича, «Кристал Пелас» испаниялик 26 ёшли футболчини ижара асосида таркибига қўшиб олмоқчи. (Манба: Эвенинг Стандард)
Катта эҳтимол билан «Уотфорд»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Роберто Перейра шу ёзда «Удинезе»га қайтади. Ҳар икки клубнинг эгаси Потссолар оиласи ҳисобланади, демак ушбу трансфернинг амалга ошиши текинга ва ҳеч қандай қийинчиликсиз амалга ошади. Сўнгги мавсумда 29 ёшли аргентиналик футболчи АПЛнинг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 гол урган. (Манба: Туттоспорт)
«Эвертон» «Атлетико» вингери Тома Лемарга қизиқиш билдиряпти. Аввалроқ Анчелотти жамоасини «Реал»даги собиқ шогирди Хамес Родригес билан кучайтирмоқчи эди, лекин колумбиялик футболчи «Атлетико»га ўтишни истаяпти. Демак, «матрасчилар» Лемарни арзонроқ нархга сотиб юборишга рози бўлишлари мумкин. Симеоне жамоаси учун жуда катта нарх ҳисобланган 80 миллион еврога Мадридга келган Лемарнинг ишлари юришмаяпти. Айниқса, сўнгги мавсумда 24 ёшли футболчи 22 ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмади. (Манба: Ле10 Спорт)
«Монако» «Шалке»нинг марказий яримҳимоячиси Уестон Маккенни билан музокаралар олиб боряпти. АҚШ терма жамоаси футболчиси яқинда клубига бошқа жамоага ўтмоқчи эканини маълум қилганди. Ўтган мавсумда 21 ёшли футболчи Бундеслигада 28 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган. (Манба: ЛъÉқуипе)
Бошқа бир француз жамоаси «Лион» эса «Партизан» билан ёш вингер Филип Ставанович борасида келишувга эришиш ниятида. Лионликлар сербиялик 17 ёшли бўлажак юлдуз учун 15 миллион евродан воз кечишга тайёр. Стеванович ўтган мавсумда 25 ўйинда майдонга тушди, 7 гол уриб, уч марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. (Манба: Моззарт Спорт)
«Саутҳемптон»нинг марказий яримҳимоячиси Пер-Эмил Ҳайберг эртага «Тоттенҳем»да тиббий кўрикдан ўтади ва жамоанинг янги трансфери сифатида расман эълон қилинади. 25 ёшли норвегиялик футболчи учун лондонликлар 15 миллион фунт тўлайди. (Манба: Скй Спортс)
«Арсенал» ҳужумчиси Александр Ляказеттга «Атлетико» харидор бўлмоқда. Яқин кунларда «тўпчилар» Пер-Эмерик Обамеянг билан янги шартнома имзолаши кутиляпти ва бу амалга ошса, Ляказеттнинг кетиш эҳтимоли ошади. Маълум қилинишича, «Атлетико» францийалик 29 ёшли ҳужумчи учун 30 миллион евро бермоқчи. Ҳужумчи ўтган мавсумда 30 ўйинда қатнашди ва 10 гол уриб, 6та ассистни амалга оширди. (Манба: Даилй Стар)

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду шу ёздаёқ жамоасини алмаштириши мумкин. Португалиялик юлдуз жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги муваффақияцизлигидан хафа ва Туринни тарк этмоқчи. Манбаларнинг ёзишича, парижликлар 35 ёшли футболчи билан алоқага чиқишган ва унинг агенти Жорже Мендеш билан гаплашишган. Тўғри, бу ҳолатлар «Ювентус»га Андреа Пирло тайинланишидан аввалроқ рўй берган бўлиши ва Роналду фикрини ўзгартириши ҳам мумкин. Ўтган мавсумда Роналду барча мусобақаларда 46 ўйинда майдонга тушиб, 37 гол урди. Лекин, унинг «Лион» дарвозасига амалга оширган дубли кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмади. (Манба: Фоотмарcато)
«Бенфика» биратўла икки бразилиялик футболчи билан таркибини тўлдириб олди. Биринчиси «Боавишта»дан келган дарвозабон Элтон Лейте бўлса, иккинчиси «Флуминенсе»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жилберто. Ҳар икки футболчи билан шартнома беш йилга мўлжалланган. (Манба: клуб сайти)
«ПСЖ» «Реал»нинг иқтидорли вингери Винисиус Жуниорга қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик футболчи майдонга тушган ўйинларда фойдали ҳаракат қилаётган бўлса-да, унга берилаётган вақтдан норози. Айнан у тўп сурадиган позицияда Эден Азар ҳам борлиги Зиданнинг қўлини боғлаётган бўлиши мумкин. Икки йил олдин «Фламенго»дан 45 миллион еврога сотиб олинган 20 ёшли футболчи якунланган мавсумда 29 ўйинда қатнашди ва 3 гол уриб, 2 марта шерикларига голли узатма амалга оширди. (Манба: Марса)
«Валядолид» ҳужумчиси Маркос Андрега «Эспанол» ва «Сент Этен» даъвогарлик қилишмоқда. Испанлар дастлабки таклифларни рад қилишди, аммо трансфер борасида музокараларни давом эттиришга тайёрликларини маълум қилишди. Бразилиялик 23 ёшли футболчи ўтган мавсумни Сегундада, «Мирандес» таркибида ўтказиб, 38 ўйинда 12 гол урганди. (Манба: Диарио АС)

«Баер» яримҳимоячиси Кай Ҳавертс «Челси» билан шартнома шартларини келишиб олди. Агар лондонликлар «Баер» билан келишувга эришишса, 21 ёшли футболчи 5 йиллик шартномага имзо чекади. Унинг трансфер суммаси 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Шунга яқин ҳолатда бўлган яна бир Бундеслига қаҳрамони Жейдон Санчонинг эса иши ҳеч юриб кетмаяпти. «Боруссия» 20 ёшли футболчи учун 100 миллион фунт талаб қилган ва агар 10 август, яъни клуб ўз йиғинларини бошлагунча трансфер амалга ошмаса, Санчо сотилмаслигини айтган. «Манчестер Юнайтед» эса, Санчо билан барча масалани келишиб қўйган ҳолда, трансфер суммасини пасайтирмоқчи. Немис нашрларига кўра, футболчи якунда сотилмай, кайфияти тушиб кетиши мумкинлигининг ҳам олди олинган ва мабодо трансфер амалга ошмаса, «Боруссия» унинг маоши миқдорини сезиларли даражада ошириб, янги шартнома таклиф қилади. (Манба: Билд)

«Челси «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунзни сотиб олиш учун музокараларга тайёр. Лондонликлар 26 ёшли ҳимоячи учун 20 миллион фунт тўламоқчи. Англиялик ҳимоячи сўнгги пайтларда асосий таркибда кўринмаяпти, у ўтган мавсумда атиги 16 учрашувда майдонга туширилди, холос. Қизиғи, бир пайтлар айнан «Челси» футболчи учун харидор бўлган, аммо Стоунз «Эвертон»дан «Манчестер Сити»га ўтишни афзал кўрганди. (Манба: Даилй Маил)
«Тоттенҳем» «Арсенал»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Энсли Мейтленд-Найлзни сотиб олмоқчи. Моурино ушбу футболчини «Милан»га кетиши мумкин бўлган Серж Орега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўтган мавсумда 22 ёшли футболчи 20 ўйинда майдонга тушиб, 2 ассист муаллифи бўлган. (Манба: Стар он Сундай)
«Бёрнли» ҳужумчиси Крис Вуднинг агенти футболчини «Лацио»га таклиф қилди. Маълум қилинишича, римликлар ушбу ҳужумчини Чиро Иммобилега ўринбосар сифатида сотиб олмоқчи. 28 ёшли янги зеландиялик ҳужумчи ўтган мавсумда 32 ўйинда майдонга тушди ва 14 гол уришга муваффақ бўлди. (Манба: Cорриере делло Спорт)
Шу ойнинг охирида «Челси»даги шартномаси якунига етадиган Педро «Рома» либосини кийиши мумкин. Бу ҳақида испаниялик футболчи ижтимоий тармоқлардаги аккаунтида «билдирди». Ўтган мавсумда 11 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган 33 ёшли футболчи римликлар сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади. (Манба: Футбол Италиа).
«Парма» «Генгам»нинг марказий ҳимоячиси Феликс Эбоа-Эбоага қизиқиш билдирмоқда. Камерунлик 23 ёшли футболчи «ПСЖ» тарбияланувчиси ҳисобланади ва ўтган мавсумда Францийа чемпионатининг қуйи дивизионида 13 ўйинда майдонга тушган. (Манба: Гет Френч Футбол Неwс)
Бир қатор яримҳимоячиларини йўқотиш арафасида турган «Валенсия» «Монако» вингери Кейта Балдега эътиборини қаратди. «Кўршапалаклар» 25 ёшли футболчини кейинроқ сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олмоқчи. Сенегаллик футболчи уч йил олдин «Лацио»дан 30 миллион еврога сотиб олинганди. Ўтган мавсумда у 21 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди ва яна 4 голга ассисентлик қилди. (Манба: Фоот Мерcато)
«Брайтон» ҳимоячиси Бен Уайт «Ливерпул»нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Уайт ўтган мавсумни Чемпионшипда, «Лидс» таркибида ўтказди ва 46 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 узатмани амалга оширди. Маълумки, мерсисайдликлар «Зенит»га ўтиб кетган хорватиялик ҳимоячи Деян Ловренга ўринбосар қидирмоқда. (Манба: Ливерпоол Эчо)
458   
Добавить комментарий
Ваше имя: *