Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Стерлинг «Реал»га қарши баҳс олдидан «Тоттенҳем» билан ўйинлар видеосини кўрган

Стерлинг «Реал»га қарши баҳс олдидан «Тоттенҳем» билан ўйинлар видеосини кўрган

Автор: admin

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер «Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлингнинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Реал»га (2:1) қарши ўйинга қандай тайёрланганини айтиб берди.
«Мен бу маълумотни бўлишишим ёки сир сақлашим кераклигини билмайман. Бироқ Стерлинг БТ Спорт билан боғланиб, ўтган йилги чоракфинал доирасидаги «Тоттенҳем»га қарши ўйинлар видеосини сўради.

Бу шунчаки ўз ўйинини томоша қилиш эмасди. У мағлубият туйғусини, бу туйғу у учун нимани англатишини эслашни хоҳлади. Ушбу ҳолат Раҳимнинг футбол ҳақида қандай фикрда эканининг яққол намунасидир», – деб Линекернинг сўзларини келтиради Манчестер Эвенинг Неwс.
Маълумот учун, «Сити» аввалги мавсумда Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Тоттенҳем»га (0:1, 4:3) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган. Ўшанда Стерлингнинг 93-дақиқада киритган тўпи ВАР орқали бекор қилинганди.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *