Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» Дибалани қўлга киритиш учун келишувга Кроос ёки Искони қўшишга тайёр

«Реал» Дибалани қўлга киритиш учун келишувга Кроос ёки Искони қўшишга тайёр

Автор: admin

«Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Спорт Медиасетънинг ёзишича, Мадрид клуби 26 ёшли аргентиналик футболчи учун «Ювентус»га ўз яримҳимоячилари Тони Кроос ёки Искони таклиф этишга тайёр. Ушбу келишув қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шунга қарамай, Турин клуби Дибала билан хайрлашмоқчи эмас. Андреа Пирло жамоани айнан Дибала атрофида қурмоқчи. «Юве» раҳбарияти 26 ёшли ҳужумчиси билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокарани давом эттирмоқда.
Маълумот учун, аввалроқ «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *