Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » "ПСЖ" Силвани ўрнига бошқа футболчи топди

"ПСЖ" Силвани ўрнига бошқа футболчи топди

Автор: admin

Италиянинг «Интер» клуби ҳимоячиси Милан Шкриняр фаолиятини ПСЖ клубида давом эттириши мумкин. Клуб раҳбарияти айнан ушбу футболчини шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган Тяго Силванинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда.
Италия матбуотининг ёзишича, Шкринярнинг келажаги Антонио Контега боғлиқ. Агар Конте «Интер»да қоладиган бўлса, у ҳолда футболчи "нераддзурилар" таркибини тарк этади. Агар акси бўлса, у ҳолда Милан Италияда қолади. Чунки, бош мураббий ва Шкриняр орасидаги муносабат яхши эмас.
Шунингдек, Шкринярга «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхем» клублари қизиқиш билдиришмоқда
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *