Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони аниқланди

ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони аниқланди

Автор: admin

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УEФА расмий сайти хабар бермоқда.
Левандовски 8 август куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасида «Челси»га қарши ўйинда (4:1) дублини расмийлаштирган ва битта голга ҳаммуаллифлик қилганди.
Мюнхен клуби турнирнинг чорак финал баҳсида 14 август куни «Барселона»га қарши майдонга тушади. Ўйин Португалия пойтахти Лиссабондаги «Эштадиу ду Бенфика» стадионида ўтказилади. Жуфтлик ғолиби яримфиналда «Манчестер Сити» — «Лион» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Левандовски ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринга чиқиб олди. Полшалик футболчи ушбу турнирда жами 66та голга муаллифлик қилган. 
Эслатиб ўтамиз, ҳафта ўйинчиси бўлиш учун Левандовскидан ташқари, Криштиану Роналду (Ювентус), Лионел Месси (Барселона) ва Кайл Уокер (Манчестер Сити) даъвогарлик қилганди.
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *