Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Месси «Интер»га ўтмоқчими? Лео отаси каби Миландан уй сотиб олди

Месси «Интер»га ўтмоқчими? Лео отаси каби Миландан уй сотиб олди

Автор: admin

"Медиасет"нинг хабар беришича, Лео Месси отасининг ортидан ўзи ҳам "Интер" бош қароргоҳи қаршисидаги бинодан уй сотиб олибди. Албатта, "Виале делла Либеразионе"да жойлашган Торре Солариа футуристик биносидан олинган бу уй оддий сармоя бўлиши ҳам мумкин, лекин, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, деганларидек...
"Ла Газзетта делло Спорт" анчадан бери Месси келажагини "Интер" билан боғлаши мавзусига урғу бермоқда. Энди "Спорт Медиасет" ҳам бу мавзуга эътибор қаратмоқда. Бу масалада кўп нарса Мессининг "Барселона" билан шартномасини узайтириш ёки узайтирмаслик қарорига боғлиқ. Агар Месси янги шартнома имзолашдан бош тортса, "Сунинг" ва "Интер" юриш қилишга шай. Миш-мишларга қараганда, "Сунинг" аллақачон Мессини "Интер"га олиб келишни моддий қўллаб-қувватлашга тайёр ҳомийларни топиб қўйган.
Манба: ҳттпс://т.ме/бенеаматауз
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *