Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Абрамович “Челси”га 200 миллион фунт ажратди. Олинадиган футболчилар рўйхати тайёр

Абрамович “Челси”га 200 миллион фунт ажратди. Олинадиган футболчилар рўйхати тайёр

Автор: admin

Кимлар келиши аниқ
“Челси” бош мураббийи Френк Лемпард янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш учун 200 милилон фунтга эга бўлди.
Ҳозиргача лондонликлар 86 миллион фунтга Ҳаким Зиеш ва Тимо Вернер трансферини ижобий ҳал қилган эди. Энди Лемпард яна тўрт нафар футболчини олмоқчи ва улар кимлигини аниқлаб бўлган.
“Челси” биринчи навбатда “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуеллни олишга ҳаракат қилади. “Вест Хем” таян ярим ҳимоячиси Деклар Райс ҳам Лемпард орзу қилаётган футболчилардан. “Баер” этакчиси Кай Хавертс трансфери бўйича барча келишувлар якунланган ва томонлар Эвропа Лигаси мусобақаси якунланишини кутмоқда.
Шунингдек, Лемпард ажратилган маблағнинг бир қисмини ишончни оқлай олмаган Кепа Аррисабалага ўрнига бошқа дарвозабон сотиб олишга сарфлайди.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *