Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га ўтмайди. У “Боруссия Д” билан шартномасини узайтирди

Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га ўтмайди. У “Боруссия Д” билан шартномасини узайтирди

Автор: admin

“Боруссия Д” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо дортмундликлар сафида қолади. Бу ҳақида клуб спорт директори Михаел Сорк маълум қилди.
Санчо борасида ўз режаларимиз бор. У 2020/21-йилги мавсумда ҳам жамоада қолади. Бу якуний қарор. Ўйлашимча, бу барча саволларга жавоб бўлди.
2019-йилда Жейдоннинг ўйин сифати ўзгариши билан унинг маошини шунга яраша оширганмиз. Шундай экан, ўша вақтда у билан амалдаги келишув 2023-йилга қадар узайтирилган деб ҳисоблайверинг.
Михаел Сорк, “Боруссия Д” спорт директори
Аввалроқ Санчо “Манчестер Юнайтед” ўтишга яқин экани ва инглиз клуби ўйинчи билан шахсий шартнома борасида келишиб қўйгани хабар қилинганди. Бироқ клублар Жейдоннинг трансфер нархи борасида келиша олмаган.
20 ёшли футболчи 2019/20-йилги мавсум Бундеслигада 32 ўйин ўтказиб, 17 гол ва 16 та голли узатма муаллифига айланди
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *