Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Игуаин кетмаса бўлмаслигини тушуниб этди

Игуаин кетмаса бўлмаслигини тушуниб этди

Автор: admin

У тақдирга тан берди
“Ювентус”ни қабул қилиб олган Андреа Пирло жамоадан кетадиган футболчилар рўйхатини эълон қилиб, биринчилардан бўлиб Гонсало Игуаиндан қутилмоқчилигини билдирган эди.
32 ёшли аргентиналик ҳужумчи гарчи яна бир йил давом этадиган шартномага эга бўлса-да, Туринни тарк этишга қарор қилди. Маълумотларга қараганда, унга қизиқаётган жамоалар бор ва футболчи туринликлар билан шартномани бекор қилишга рози.
Игуаин жорий мавсумда 32 та учрашувда майдонга тушди ва 8 та гол уришга эришди. “Ювентус”да асосий тўпурарлар вазифасини Криштиану Роналду ва Пауло Дибала бажармоқда.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *