Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Маттеус: «Месси «Бавария» билан баҳсда дунёнинг энг яхши футболчисига қарши ўйнайди»

Маттеус: «Месси «Бавария» билан баҳсда дунёнинг энг яхши футболчисига қарши ўйнайди»

Автор: admin

«Бавария»нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус мюнхенликларнинг Чемпионлар Лигаси чоракфинали доирасида «Барселона»га қарши ўйинидан нималар кутаётганини айтди.
«Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси – Роберт Левандовскига қарши ўйнайди. У ҳозирда нафақат энг яхши ҳужумчи, балки энг яхши ўйинчи ҳам. 

Бугунги «Барселона» аввалгидек эмас. Албатта, уларда Месси бор. У – ажойиб футболчи. Аммо «Бавария»га қарши баҳсда унинг ўзи етарли бўлмайди», – дея Маттеуснинг сўзларини келтиради АС.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Барселона» – «Бавария» ўйини 14 август куни Лиссабонда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
84   
Добавить комментарий
Ваше имя: *