Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Иммобиле «Лацио»дан ташқари қайси клубга ишқибозлик қилишини айтди

Иммобиле «Лацио»дан ташқари қайси клубга ишқибозлик қилишини айтди

Автор: admin

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле «Наполи»га мухлислик қилса-да, фаолиятининг якунигача Рим клубида қолмоқчи эканлигини таъкидлади.
«Фаолиятимнинг охиригача «Лацио»да қолмоқчиман. Амалдаги шартномамни яна 3 йилга узайтириб, 2025 йилгача шу ерда ўйнайман. Ўшанда 35 ёшда бўламан. 
«Лацио»га ўтишимдан аввал мен бир неча маротиба «Наполи»га ўтишга жуда яқин келгандим. Бироқ ҳар сафар келишув якуний паллада амалга ошмай қолган. Неапол – мен туғилиб ўсган шаҳар, бу жамоанинг ўйинини ҳар доим катта қизиқиш ва мухлис сифатида томоша қиламан. Аммо «Лацио» менга берган ва бераётган ҳар бир лаҳза бебаҳодир», - дейди Иммобиле Cорриере делло Спортъга берган интервюсида.
Маълумот учун, Рим жамоасида 2016 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Иммобиле жорий мавсумда 34 гол билан «Олтин бутса»га эга чиқди.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *