Goal24.uz » Жаҳон » 2020 йилги «Олтин тўп» ФИФА томонидан топширилиши мумкин

2020 йилги «Олтин тўп» ФИФА томонидан топширилиши мумкин

Автор: admin

2020 йилги «Олтин тўп» топширилиши мумкин.
Аввалроқ, Франcе Футбол нашри коронавирус пандемияси туфайли совринни топшира олмаслигини эълон қилган эди. Аммо ФИФА ташаббусни «қўлига олиши» мумкин. Бу ҳақда «Бавария» клубининг бошқарув раиси Карл-Хайнс Румменигге хабар берди.
«Инфантино билан телефон орқали суҳбатлашдим. ФИФА 2020 йилги «Олтин тўп»ни топширишни жиддий муҳокама қилмоқда», - деди у.
«Олтин тўп» соврини 1956 йилда Франcе Футбол томонидан таъсис қилинган. 2010 йилда «Олтин тўп» соврини билан ФИФАнинг «Йил футболчиси» соврини бирлаштирилиб, «ФИФА Олтин тўпи»га айлантирилган. 2016 йилдан бошлаб ФИФА ва Франcе Футбол ўртасидаги ҳамкорлик бекор қилинган ва совринни яна машҳур журнал топшира бошлаган эди.
170   
Добавить комментарий
Ваше имя: *