Goal24.uz » Transfer » Пирло жамоага керакциз футболчи номини айтди

Пирло жамоага керакциз футболчи номини айтди

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Сити” ва “Барса” келиша олмаяпти

Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг трансферидан воз кечишга қарор қилган.
ЭСПН нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” ўз ҳимоячисини 30 миллионга баҳоламоқда.
“Барселона” эса, 19 ёшли футболчи учун 15 миллион таклиф этмоқда. Агар бу сумма “Сити”ни қониқтирмаса, каталонияликлар ушбу трансферни келаси мавсумга қолдиришга қарор қилган.
Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби қишда Эрик билан шахсий шартнома борасида келишувга эришга ҳолда уни эркин агент сифатида қўлга киритиш варианти ҳам кўриб чиқмоқда.
Унинг нархи маълум

Испаниянинг “Севиля” клуби ўз ҳимоячиси Диего Карлоснинг трансфер қийматини “Ливерпул” жамоасига маълум қилди.
АС нашрининг маълум қилишича, Андалуссияликлар 27 ёшли марказий ҳимоячини 68 миллион фунт стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, Юрген Клопп жамоани ёзда тарк этган Деян Ловреннинг ўрнини айнан Карлос билан тўлдиришни режа қилмоқда.
Шмейхел кетадими?

Англиянинг “Лестер” жамоаси дарвозабони Каспер Шмейхел ёзда АПЛ градларидан бири сафини тўлдириши мумкин.
“Тҳе Тимес” нашринингмаълумқилишича, 33 ёшликиппернингҳизматларибиланЛондоннинг “Челси” жамоасижиддийқизиқибқолган. Манбанинг маълум қилишича, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клублари киппер учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, дарвозабоннинг “Лестер” билантузганшартномаси 2023 йилгақадарамалқилади. Унинг трансфермаркет нашри 9,5 миллионга баҳоламоқда.
Хейборг “Тоттенҳем”да!

Англиянинг “Саутгемптон” жамоаси ярим ҳимоячиси Эмил Хейберг ўз фаолиятини “Тоттенҳем”да давом эттиришга жуда яқин турибди.
“Скй Спорт ”нинг маълум қилишча, “шпорлар” уни қўлга киритиш учун 15 миллиондан воз кечишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, тез орада “Тоттенҳем” расман ушбу маълумотни тасдиқлайди. 
Пирло жамоага керакциз футболчи номини айтди

Туриннинг “Ювентус” жамоаси устози Андреа Пирло ёзда таркибни тозаламоқчики эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Бироз аввалроқ унинг бир йўла 7 та футоблчини сотувга қўйиши ҳақида маълумот берган эдик.
Эндиликда, “Миррор” нашри Пирлонинг қора рўйхатидаги яна бир футболчи номини ошкор қилди.
Унга кўра, Сарри томонидан жамоага жалб этилган Аарон Ремзи ёзда Туринни тарк этади.
Манбанинг маълум қилишича, Аароннинг ҳафтасига 250 минг евро маош олиши сабабли Пирло уни клубда олиб қолмоқчи эмас.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *