Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард “Реал” футболчисига кўз тиккан

Лемпард “Реал” футболчисига кўз тиккан

Автор: admin

У ҳозирги ҳолатидан норози.
Лондоннинг “Челси” клуби устози Френк Лемпард ҳозирда “Реал” футболчиси ҳисобланган Винисиус Жуниорни ўз жамоасида кўрмоқчи. Англиялик мутахассис ёш вингерни тез-тез жароҳат олаётган Кристиан Пулишичга рақобатчи сифатида харид қилмоқчи.
Ўз навбатида, бразилиялик истеъдод соҳиби ҳам “Реал”даги ўрнидан рози эмас. Айниқса, Чемпионлар Лигаси доирасида “Манчестер Сити” билан кечган баҳсда унинг захирада қолганлиги кўплаб саволларни келтириб чиқарди. “Аристократлар”дан ташқари, Жуниорга ПСЖ клуби ҳам жиддий қизиқиш билдириб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус мадридликлар сафига 2018 йил “Фламенго” клубидан келиб қўшилган. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йил 30 июнгача амал қилади.
78   
Добавить комментарий
Ваше имя: *