Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Чемпионлар Лигаси саралаш босқичи ўйини коронавирус туфайли ўтказилмади

Чемпионлар Лигаси саралаш босқичи ўйини коронавирус туфайли ўтказилмади

Автор: admin

Чемпионлар Лигаси 2020/21 мавсумининг дастлабки саралаш босқичи финал ўйини коронавирус туфайли ўтказилмади.
Косовонинг «Дрита» ва Шимолий Ирландиянинг «Линфилд» клублари ўртасидаги баҳс 11 август куни Швейцариянинг Нон шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Ўйин ғолиби 1-саралаш босқичи йўлланмасини қўлга киритарди.
7 август куни «Дрита» футболчиларидан бирининг коронавирус тести мусбат натижани берди ва у карантинга олинди. Аммо ўйинга 1 кун қолганида яна бир футболчида коронавирус борлиги аниқланди. Шундан сўнг УEФА Швейцария соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан «Дрита» клубининг барча аъзоларини карантинга олди. 
Бу ўйин натижаси бўйича қарор кейинчалик қабул қилинади. Янги тартибга кўра, УEФА ўйинда иштирок этолмаган клубга техник мағлубият ёзиши мумкин.
165   
Добавить комментарий
Ваше имя: *