Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Лионел Месси Миландан уй сотиб олди. Футболчига “Интер”дан қизиқиш бор

Лионел Месси Миландан уй сотиб олди. Футболчига “Интер”дан қизиқиш бор

Автор: admin

“Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси Милан шаҳридан кўчмас мулк сотиб олди, дея хабар қилмоқда Ла Газзетта делло Спорт.
Аргентиналик футболчи Порта-Нуова туманидан уй сотиб олган.
Аввалроқ унинг отаси Хорхе Месси ҳам Миландан кўчмас мулк сотиб олганди. Бироқ бу Мессининг келажагига алоқаси йўқлиги ва Хорхе ўз бизнесини солиқлар туфайли Испаниядан Италияга кўчираётгани айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Мессига “Интер” клубидан қизиқиш бор. Миланликлар футболчини 2021-йилда текинга қўлга киритишни мақсад қилган ва унга 4 йил ичида 260 миллион евро маош тўлашга тайёр.
Месси Примера жорий мавсумида 33 ўйинда майдонга тушиб, 25 гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *