Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Арсенал" "Порту" футболчисига қизиқмоқда

"Арсенал" "Порту" футболчисига қизиқмоқда

Автор: admin

"Порту" ярим ҳимоячиси Данило Перейра "Арсенал"га ўтиши мумкин.
Лондон клуби тез орада футболчини трансфер қилиш бўйича таклиф билан чиқади.
О Жого нашрининг хабарига кўра, португалияликлар Перейра учун 27 миллион фунт сўрамоқда. Тўпчилар эса футболчи учун 18 миллион тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Перейра Португалия чемпионатида 26 учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голлик узатма амалга оширди.
Манба: О Жого
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *