Goal24.uz » Yevropa ligasi » Европа лигаси. «Севиля» яримфиналга йўлланма олди

Европа лигаси. «Севиля» яримфиналга йўлланма олди

Автор: admin

Европа лигаси чоракфинал доирасидан ўрин олган «Вулверҳемптон» - «Севиля» учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган учрашувнинг дастлабки бўлимида Адама Траоре ажойиб рейди эвазига жарима майдонига ёриб кириб, пеналти ишлаганди. Бироқ тўпга яқинлашган мексикалик форварднинг зарбасини испанияликлар посбони Буну қайтариб қолди.
Иккинчи бўлимнинг 88-дақиқасида эса Окампос ҳал қилувчи голга муаллифлик қилиб, «Севиля»га яримфинал йўлланмасини тақдим этди.
Хулен Лопетеги шогирдлари навбатдаги босқичда «Манчестер Юнайтед» рақибига айланишади. Ўйин 16 август куни Германияда ўтади.
Европа лигаси. 1/4 финал. 11 август
Вулверҳемптон Англия – Севиля Испания 0:1
Гол: 0:1 – 88 Окампос.
Вулверҳемптон – Руй Патрисиу, Рубен Винагре, Боли, Коуди, Доерти, Моутиню (Нету, 71), Саисс, Рубен Невеш, Дендонкер, Траоре (Диогу Жота, 79), Ҳименес.
Севиля – Буну, Навас, Регилон, Кунде, Диего Карлос, Жордан (Васкес, 85), Банега, Сусо (Мунир, 89), Фернандо, Окампос, Эн-Несири (де Ёнг, 85).
Амалга оширилмаган пеналти: Раул Ҳименес (29)
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *