Goal24.uz » Yevropa ligasi » Европа лигаси яримфинал жуфтликлари ва ўйинлар санаси маълум

Европа лигаси яримфинал жуфтликлари ва ўйинлар санаси маълум

Автор: admin

Бугун, 11 август куни Германияда Европа лигаси чорак финали доирасидан ўрин олган яна икки учрашув ўз ниҳоясига етиб, яримфинал жуфтликлари маълум бўлди.
Украинанинг «Шахтёр» клуби Швейцариянинг «Базел» клуби устидан йирик (4:1) ҳисобда ғалаба қозониб, яримфиналга йўлланма олган бўлса, параллел кечган баҳсда Испаниянинг «Севиля» клуби Англиянинг «Вулверҳемптон» жамоаси устидан 88-дақиқада киритилган ягона гол (1:0) эвазига қийин ғалабага эришиб, яримфиналнинг сўнгги йўлланмасига эга чиқди.
Натижада турнир сеткасига биноан, «Севиля» яримфиналда «Манчестер Юнайтед» рақибига айланган бўлса, «Шахтёр» финал йўлланмаси учун «Интер» билан кураш олиб боради. Финалчилар 16-17 август кунлари Германияда битта ўйиндан иборат баҳсда аниқланади.
Европа лигаси. Яримфинал.
16 август (якшанба)
«Севиля» - «МЮ»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
17 август (душанба)
«Интер» - «Шахтёр»
Ўйин бошланиш вақти: 23:59.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *