Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Рома” қимматлатди

Римнинг “Рома” жамоаси ёзда трансферга қўйилиши тахмин қилинаётган вингерларининг трансфер суммасини маълум қилди.
ЛГДС нашри берган маълумотга кўра, “Рома” Жастин Клюверт ва Женгиз Ундерни 30 миллиондан камига сотмоқчи эмас.
Эсатиб ўтамиз, “Рома” жамоа бош мураббийи Фонсеканинг ўрнига Почеттинони таклиф этиш устида бош қотирмоқда.
“Арсенал” Гундузини алмаштиради

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Маттео Гундузининг ўрнини Морган Сансон билан тўлдирмоқчи.
“Даилй Стар” нашрининг маълум қилишича, “Марсел” футболчиси билан “конинирлар” аллақачон алоқага чиққан.
Манбанинг маълум қилишича, “Арсенал” Гундузини ПСЖга 40 миллион евро эвазига сотиб юборишни режа қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сансони трансфермаркет портали 22 миллион еворга баҳоламоқда.
Эдегор қайтадими?

Мадриднинг “Реал” жамоаси айни дамда ижара асосида “Реал Сосдад” шарафини ҳимоя қилаётган Мартин Эдегорни ортга қайтаради.
Марcа нашрининг маълум қилишича, шахсан Зидан Эдегорни ортга қайтариш ниятида.
Манбанинг маълум қилишича, шу йўсинда мураббий трансферларсиз ҳам ички рақобатни кучайтиришни режа қилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли норвегиялик футболчи ўтган мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол+9 та ассистни амалгам оширди.
Дембеле “қизил иблис”?

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.
ЭСПН нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” Жейдон Санчодан умидини узди ва бор эътиборини Каталония клуби футболчисига қаратди.
“Қизил иблислар” Дембелени бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режа қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Дембеле жароҳатлар сабабли “Ла Лига”нинг атиги 5 та ўйинида майдонга тушди ҳолос.
Бейли кетадими?

Германиянинг “Баер” жамоаси вингери Леон Бейли ўз фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
“Скй Спорт” нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли футболчининг ҳизматлари билан “Эвертон” клуби жиддий қизиқиб қолган ва ушбу трансфер учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Шунингдек, Бейли билан “Тоттенҳем” клуби ҳам шартнома имзолаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Бейли Бундеслиганинг 22 та ўйинида майдонга тушди ва 5 та гол+ 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
183   
Добавить комментарий
Ваше имя: *