Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барса” ҳимоядаги муаммосига эчим топди

“Барса” ҳимоядаги муаммосига эчим топди

Автор: admin

Бу фойдали келишув бўлиши аниқ.
“Барселона” анчадан бери чап қанот ҳимоясида Албага муносиб ворис қидириб келмоқда. Катта умидлар билан Каталонияга олиб келинган Хуниор Фирпо ишончни оқлай олмаяпти. Навбатдаги вариант эса Хосе Луис Гайя. “Кўршапалаклар” ҳимоячиси учун “кўк-анорранглилар” 50 млн эвродан воз кечишга тайёр.
Пандемия туфайли молиявий инқирозга дуч келган “Валенсия” жамоаси яқиндагина Ферран Торресни “Манчестер Сити”га сотишга мажбур бўлган эди. Энди улар Гайя трансфери орқали янада каттароқ фойда кўришлари мумкин. Айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда бу трансфер иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йил 30 июнгача амал қилади.
179   
Добавить комментарий
Ваше имя: *