Goal24.uz » Yevropa ligasi » Европа Лигасида 1/4 финалнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар маълум

Европа Лигасида 1/4 финалнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар маълум

Автор: admin

УEФА расмий сайтида Европа Лигаси 1/4 финалининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш жараёнларини бошланди.
Даъвогарлар – Николо Барелла («Интер»), Карл-Юхан Юханссон («Копенҳаген»), Тайсон («Шахтёр»), Лукас Окампос («Севиля»).
«Интер» яримҳимоячиси Барелла «Баер» (2:1) билан ўйинда гол урди. 
«Копенҳаген» посбони Юханссон «МЮ»га (0:1) қарши баҳсда 13та сейв қилди. 
«Кончилар» яримҳимоячиси Тайсон «Базел» (4:1) дарвозасига тўп киритди. 
«Севиля» хавбеки Окампос «Вулверҳемптон» (1:0) билан ўйинда жамоасининг ғалаба голини урди.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *