Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Ливерпул» Тиагонинг трансфери борасида «Бавария»га босим ўтказмоқда

«Ливерпул» Тиагонинг трансфери борасида «Бавария»га босим ўтказмоқда

Автор: admin

«Ливерпул» «Бавария» яримҳимоячиси Тиаго Алкантарани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, инглиз клуби 29 ёшли испаниялик билан шахсий шартнома борасида келишиб олган ва бу орқали «Бавария»га босим ўтказмоқда. Яримҳимоячи ёзги трансферлар ойнасида Англияга кўчиб ўтмоқчи.
Тиагонинг мюнхенликлар билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. У Бундеслиганинг якунланган мавсумида 24та баҳсда майдонга тушиб, 3та тўп киритган.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *