Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Тухел «Аталанта» билан ўйин олдидан жароҳатланган Мбаппе ва Верраттининг ҳолати ҳақида гапирди

Тухел «Аталанта» билан ўйин олдидан жароҳатланган Мбаппе ва Верраттининг ҳолати ҳақида гапирди

Автор: admin

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухел Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Аталанта»га қарши баҳс олдидан жароҳат олган футболчиларининг ҳолати ҳақида гапирди.
«Килиан Мбаппе ҳақида айтадиган бўлсам, амалиёт шу тарзда кетса ва ғайриоддий нарса юз бермаса, у ўйин қайдномасида бўлади.
Марко Верраттига келсак, кутиш ва сабр қилиш керак. У ўтган ҳафта умуман ишлай олмади, 2 кун аввал югуришни бошлади. Марко аста-секин ҳолатини тиклай бошлайди», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Маълумот учун, «ПСЖ» – «Аталанта» ўйини бугун, 12 август куни Лиссабонда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *