Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» футболчиларидан бирида коронавирус аниқланди

«Барселона» футболчиларидан бирида коронавирус аниқланди

Автор: admin

Каталониянинг «Барселона» клуби жамоа аъзоларидан бирида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти ёзмоқда.
Маълум бўлишича, янги мавсумга «Барселона» йиғинига киришган охирги 9 футболчидан бирида Cовид-19 тести мусбат натижа берган. Олдинроқ Педри, Тринкао, Матиус Фернандес, Тодибо, Мусса Ваге, Карлос Аленя, Рафиня, Миранда ва Ориол Бускетс каби ёш футболчилар жамоа машғулотига киришгани маълум бўлганди. Мана шу футболчилардан бирида вирус аниқланган.
Клуб расмий сайтида ёзилишича, вирус аниқланган футболчи тезда ўз уйида карантинга олинган, у билан контактда бўлганлар ПЗР лабораториясида тест топширган. Маълум бўлишича, коронавирус аниқланган футболчи «Барселона»нинг асосий таркиб футболчилари билан контактда бўлмаган.
«Барселона» ЕЧЛ чоракфиналининг битта ўйиндан иборат баҳсида 14 август куни Лиссабонда «Бавария» билан ўйнайди. Жамоа аъзолари эртага ўйинни ўтказиш учун Лиссабонга учиб кетишади.
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *