Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Коутино «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Коутино «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Автор: admin

Мавсумни ижара асосида «Бавария»да ўтказаётган Филиппе Коутино Чемпионлар лигаси 1/4 финал ўйини доирасида ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлган жамоаси «Барселона»га қарши майдонга тушиши мумкин. 
Марcаънинг ёзишича, Каталония клуби ЕЧЛ плей-офф босқичида «Бавария»га қарши майдонга тушиши эҳтимоли борлигини инобатга олмагани боис, Мюнхен клуби билан ижара шартномаси тузилаётганда Коутинонинг «Барса»га қарши майдонга тушмаслиги ҳақида банд киритилмаган. 
Нашрнинг қайд этишича, Кингсли Коман «Барселона»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши сабабли унинг ўрнига катта эҳтимол билан Коутино майдонга тушади.
Маълумот учун, бразилиялик яримҳимоячи жорий мавсумда мюнхенликлар сафида Бундеслигада 23 ўйинда майдонга тушиб, 8та голга муаллифлик қилган, 7та голга эса ҳаммуаллиф бўлган.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *