Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Лотар Маттеус: Мессининг бир ўзи бу “Бавария”ни енга олмайди

Лотар Маттеус: Мессининг бир ўзи бу “Бавария”ни енга олмайди

Автор: admin

“Бавария” собиқ футболчиси Лотар Маттеус Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган “Барселона” — “Бавария” учрашуви олдидан Лионел Месси ва Роберт Левандовски ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси номига ўзидан кейинги даъвогар — Роберт Левандовскига қарши ўйнайди. Роберт ҳозирда нафақат энг яхши ҳужумчи, балки жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси ҳам.
Бугунги “Барселона” аввалигилари каби эмас. Албатта, уларда Месси бор. Бундай ўйинчи ҳар доим доҳиёна ишларни қилиши мумкин. Бироқ бундай “Бавария”ни енгиш учун унинг бир ўзи камлик қилади. Мен “Барселона”дан қўрқмайман.
Лотар Маттеус, собиқ футболчи
“Барселона” ва “Бавария” жамоалари 14-август куни чорак финал баҳсида ўзаро тўқнаш келади.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *