Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » “Спартак” бош директори: “Остон Ўрунов — гладиатор. У бир ҳафтадан сўнг тайёр бўлади”

“Спартак” бош директори: “Остон Ўрунов — гладиатор. У бир ҳафтадан сўнг тайёр бўлади”

Автор: admin

Москванинг “Спартак” клуби бош директори Шамил Газизов жамоанинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди.
Ўрунов? Ўйлашимча, у бир ҳафта ичида тайёр бўлади. У — ҳақиқий жангчи. У жамоанинг ўйинига ўзгача руҳ бағишлай олади. У — гладиатор. “Уфа”дан кетаётганимда, унинг ”Спартак“ка келиши аниқ эди.
Шамил Газизов, “Спартак” бош директори
Қайд этиш жоиз, Ўрунов ва Газизов аввалроқ “Уфа”да бирга ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бироз муддат олдин “Спартак” Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилганди.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *