Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Дебютант жамоа футболчиси "Ливерпул"ни кучайтиради

Дебютант жамоа футболчиси "Ливерпул"ни кучайтиради

Автор: admin

Бозори чаққон
Аслида “Брайтон”га тегишли бўлган Бен Уайт мавсумни ижара асосида “Лидс” жамоасида ўтказди ва Марсело Белса шогирдларининг премер-лига йўлланмасини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшди.
22 ёшли англиялик ҳимоячи ўз ўйини билан гранд клублар эътиборига тушди. Англия чемпиони “Ливерпул” Уайт учун 20 миллион фунт таклиф қилмоқда.
“Брайтон” эса бу трансфердан яхшигина фойда қилмоқчи ва унинг нархини 40 миллион фунтга баҳоламоқда.
Бу суммани “Челси” тўлашга тайёр. Фақат бунинг учун “аристократлар” Антони Рюдигерни бошқа жамоага сотиб юбориши керак бўлади. Шунингдек, Френк Лемпард “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз учун ҳам 20 миллион эвро беришга рози бўлган.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *