Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Расман: “Ювентус” хавбеки жамоани тарк этди

Расман: “Ювентус” хавбеки жамоани тарк этди

Автор: admin

Туринликлар матбуот хизмати ярим ҳимоячи Блез Матюиди билан хайрлашди.
33 ёшли франcуз 2017 йил ПСЖдан “Юве” таркибига келиб қўшилган. У шу вақтгача бешта титулни ютишга эришди, улардан учтаси эса Скудеттодир.
Қайд этилишича, Матюиди МЛС дебютанти “Интер Маями” клуби азосига айланади. Унинг хўжайини эса англиялик собиқ футболчи Девид Бекхем ҳисобланади.
Блез 2019/20 йилги мавсум туринликлар сафида 45 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *