Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Неймар ЕЧЛда Мессининг рекордини янгилади

Неймар ЕЧЛда Мессининг рекордини янгилади

Автор: admin

ЕЧЛ чоракфиналидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйинда «ПСЖ» футболчиси Неймар ўзига хос натижа қайд этди ва жорий мавсумда собиқ жамоадоши Лионел Месси ўрнатган натижани яхшилади.
Неймар «Аталанта»га қарши ўйинда 16 марта рақибларини алдаб ўтди. Бу жорий мавсумда ЕЧЛ рекорди ҳисобланади Бунгача энг яхши натижа Месси ва Инсинега тегишли эди. Улар жорий мавсумда бир ўйинда 11 марта рақибни алдаб ўтишганди. Неймар улар ўрнатган рекордни биратўла 5тага яхшилаб қўйди.
ЕЧЛ чоракфиналидан ўрин олан учрашувда Неймар битта голга ассистентлик қилган бўлса, Шупо-Мотинг урган ғалаба голида ҳужумни бошлаб берди. «ПСЖ» ЕЧЛ яримфиналида «Атлетико» – «Лейпциг» ўйини ғолиби билан ўйнайди.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *