Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Маттейс де Лигт операция қилинди. Футболчи уч ой майдонга туша олмайди (фото)

Маттейс де Лигт операция қилинди. Футболчи уч ой майдонга туша олмайди (фото)

Автор: admin

“Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг елкасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.

Де Лигт 2019-йилнинг ноябр ойидан буён елкасидаги оғриқдан азият чекиб келарди. Операция Римда ўтказилган. Дастлабки тахминларга кўра, футболчи уч ой майдонга туша олмайди.
Операция ўтказилган 12-август куни нидерландиялик иқтидор эгаси 21 ёшини нишонлади.
Марказий ҳимоячи жорий мавсум А Серия 29 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва битта голли узатма муаллифига айланди. Туринликлар нидерландиялик футболчини 2019-йилнинг ёзида 75 миллион евро (яна 10 миллион бонус) эвазига “Аякс”дан сотиб олганди
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *