Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » ПСЖ хўжайини: "Неймар ҳам, Мбаппе ҳам ҳеч қаерга кетмайди"

ПСЖ хўжайини: "Неймар ҳам, Мбаппе ҳам ҳеч қаерга кетмайди"

Автор: admin

«ПСЖ» президенти Носир ал-Хелайфий Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Аталанта»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Муҳим ва ажойиб кун бўлди. Ўз менталитетимизни ўзгартириш учун мазкур ғалаба бизга керак эди. Ўйинчилар 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди, улар билан фахрланаман. Бундай қийин паллада барчага миннатдорчилик билдираман. Барча "ПСЖ" Чемпионлар лигаси баҳси тайёр эмас, деб гапирганди. Аммо биз ажойиб ўйинчилар билан биргаликда аъло даражадаги менталитет намойиш этдик.

Биз узоқни кўзлаганмиз, аммо бугун биз финал ҳақида эмас, фақат ярим финал ҳақида ўйладик. Сиз матбуот вакиллари ҳам «ПСЖ»га шубҳа билан қарайсиз. Кейинги босқичга ўтиш учун бизга бу ғалаба керак эди.

«Неймар ва Мбаппе — жаҳондаги энг яхши ўйинчилардан бири. Неймар учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди, у ажойиб ўйин кўрсатди. Биз бугун жамоадаги баъзи нарсаларни кескин ўзгартирган Неймарни кўрдик. Улар жамоада қолишади, ҳеч қаёққа кетишмайди!» — денди ал-Ҳелайфий.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ»нинг ярим финалдаги рақиби «РБ Лейпциг» — «Атлетико» жуфтлиги ғолиби бўлади.
Манба: футбол24.ру
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *