Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Сулшер орзусидаги тўрт футболчи

Сулшер орзусидаги тўрт футболчи

Автор: admin

У кимни танлайди?
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Боруссия” юлдузи Жейдон Санчони қўлга кирита олмаганидан кейин эътиборини бошқа ҳужумкор футболчиларга қаратишга мажбур бўлмоқда.
Биринчи навбатда, Сулшер “Реал”даги ҳолатидан норози бўлиб юрган 20 ёшли Винисиус Жуниорга жиддий қизиқмоқда. Манчестерликлар бразилиялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишга тайёр.
Таниқли агент Жорже Мендеш эса, “Барселона” келажаги ҳисобланган Ансу Фатини Манчестерга кўчириб келмоқчи. Бироқ, буни амалга ошириш қийин масала. Чунки каталонияликлар ёш футболчига янги шартнома таклиф қилган ва унга кўра, Фатининг бадал пули 400 миллион эвро қилиб белгиланади.
Шунингдек, манчестерликлар Усмон Дембеле вариантини ҳам кўздан қочиргани йўқ. Каталонияликлар бу футболчининг юқори савияда ўйин кўрсатишидан умидини узган ва ундан тезроқ қутилмоқчилиги боис “Манчестер Юнайтед”дек клуб учун бу трансферни амалга ошириш муаммо эмас.
“Манчестер Юнайтед” кутаётган тўртинчи номзод “Милан”да этакчига айланган Ҳакан Чалханўғлидир.  Бу футболчини манчестерликларнинг Италияда ишлаётган скаутлари Сулшерга алоҳида тавсия қилмоқда.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *