Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп Бразилиядан супер ҳужумчи топди

Клопп Бразилиядан супер ҳужумчи топди

Автор: admin

Ҳужумчи ҳам Клоппни танир экан
“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп ҳамон ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича бош қотирмоқда.
Айни пайтда “Ливерпул” скаутлари германиялик мутахассисга “Вако да Гама”да ўйнаётган Бразилия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Таллес Магнони олишни маслаҳат бермоқда.
18 ёшли ҳужумчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўйини орқали бразилияликларнинг ғалабасини таъминлади ва кўплаб гранд клублар эътиборини қозонди.
Магнонинг ўзи эса айнан “Ливерпул”да Юрген Клопп қўл остида тўп суришни истамоқда. Шу мақсадда, футболчи “Бенфика” ва “Баер” таклифини рад этди. “Васко да Гама” ўз ҳужумчисининг трансфер бадалини 50 миллион эвро қилиб белгилаган. Лекин бразилияликлар ҳозирги шароитни ҳисобга олиб Магнони 30 миллион эврога қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилди.
“Ливерпул” айни пайтда ҳужумчининг агенти Жулиано Бертолуччи билан бу трансферни 20 миллион эврога амалга ошириш борасида музокара ўтказмоқда.
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *