Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Пирло Роналдудан қутилмоқчи. “Ювентус” Криштиануни “Барселона”га таклиф қилди

Пирло Роналдудан қутилмоқчи. “Ювентус” Криштиануни “Барселона”га таклиф қилди

Автор: admin

Роналду Туриндан кетиши керак
“Ювентус”ни Андреа Пирло қабул қилиб олганидан кейин турли даражадаги ўзгаришларга қўл ура бошлади.
Машҳур испаниялик журналист Гилерме Балаге тарқатган маълумотларга қараганда, Турин клуби хўжайинлари йилига ҳаммадан кўп – 23 миллион эвро миқдорида маош олаётган жамоа тўпурари Криштиану Роналдуга янги иш жойи топиш бўйича иш олиб бормоқда. Улар шу орқали маошга кетаётган харажатларни камайтиришни режалаштирмоқда экан.
Ана шу мақсадда туринликлар супер ҳужумчи қидираётган “Барселона”дан Криштиану Роналдуни сотиб олишни сўраган. 
Шунингдек, “Ювентус”га яқин манбалар клуб Роналдуни “Барселона”дан ташқари, “Реал”, ПСЖ ва Америка клубларига таклиф қилмоқда.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *